Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳ энг ёмон кўрадиган кимса ашаддий хусуматчидир!» – дедилар. Sahih/Authentic. - Al-Bukhari and Muslim
explain-icon

Шарҳлаш

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ҳадиси шарифда Аллоҳ кўп ва қаттиқ хусумат қиладиган инсонни ёмон кўришини хабар бердилар. У инсон ҳаққа эргашишдан бош тортиб, уни баҳс ва тортишиш билан даф қилишга ҳаракат қилади, ёки ҳақ бўлади, лекин жуда ошириб, муътадилликдан чиқиб илмсиз талашади.

explain-icon

Ҳадиснинг фойдалари

  • Мазлум одам ўзини ҳаққини талаб қилиб қози олдида тортишиши қораланган хусуматларга кирмайди.
  • Тортишиш ва хусуматлар, мусулмонлар ўртасини бўладиган тил офатларидандир.
  • Ҳақ ишда ва яхши услубдаги хусумат, мақталган хусуматдир. Ҳақни рад қилиш ва ботилни оқлаш учун ёки ҳужжат ва далилсиз қилинган хусумат қораланган хусуматдир.
explain-icon

Туркумлар

explain-icon

Яна...